UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  5 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  161 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда"

ОКМК жамоаси етакчиси Сардор Раҳмонов Суперлиганинг-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг дастлабки учрашуви ОКМК учун қандай ўтди?

- Мавсумни ғалаба билан бошлаб олдик. Дастлабки 5-6та турда шундай курашга бой ўйинлар бўлади. Кейин эса жамоалар нимага қодир эканлиги намоён бўлади. Асосий вазифамиз мавсумни яхши бошлаш эди ва биз буни уддасидан чиқдик. Чиройли футбол намойиш этмагандирмиз, аммо керакли натижани қўлга киритдик.

- Амалдаги вице-чемпион ОКМК янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўймоқда? Туркиядаги йиғинлардаги интервьюларингиздан бирида ОКМК ҳам кучсизланиб қолмади деган маънода гапирган эдингиз. Сизнингча, таркибга келиб қўшилган ёш футболчилар ва легионерлар жамоани қанчалик кучайтира олади?

- Жорий мавсумда ҳам чемпионлик ва медаллар учун курашамиз. ОКМК сафидаги қандай ўзгаришлар бўлишидан қатъи назар жамоа ҳар доим совринли ўринлар учун курашади. Ўтган мавсумда ҳам ҳеч ким бизни ҳатто кучли учликда ҳам кўрмаганди. Янги мавсумда ҳам ўтган мавсумдагидек ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз. ОКМК жамоаси кўпроқ ёшларга эътибор бермоқда, асосий таркиб сақлаб қолинди ва ёш футболчилар харид қилинди. Ёшларимиз анча иқтидорли. Легионерларимизнинг даражасини вақт кўрсатиб беради. Бугун майдонга тушган легионер яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.

- Совринли ўринлар учун курашишда ОКМК жамоасига кимлар асосий рақиб бўлиши мумкин?

- Барча журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда. Ҳозир бир жамоани алоҳида ажратиб ўтмайман, аммо аввалроқ санаб ўтган жамоаларда имкониятлар кўп, аммо барча жамоаларда имконият бор. Кузда ким қандай натижа қайд этишини билиб оламиз.

- Ўтган мавсумда ОКМК айнан "Бухоро" билан бўлган баҳсда очко йўқотиб, Кубок баҳсларининг гуруҳ босқичида қолиб кетганди. Ўзбекистон Кубогининг янги мавсумида ОКМК қийин гуруҳдан ўрин олди. Кубокдаги мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Ўтган йили Кубокда бироз омадимиз келмаганди. "Ўлим" гуруҳидан чиқиб, кубокни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Мақсадимиз чемпионлик ва Кубокдаги ғолиблик.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика