UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  0 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  10 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Сардор Абдураимов: "Хорижга чиқиш вақти келди. Балки йил якунида легионерга айланарман" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Хорижга чиқиш вақти келди. Балки йил якунида легионерга айланарман"

"Турон"дан "Металлург"га бориб қўшилган ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов сайтимизга интервью берди.

Маълумотларга қараганда, яйпанликлар собиқ сардори Бекобод клуби билан 31 декабрга қадар мўлжалланган битим тузди.

- Қайсидир маънода Турон билан хайрлашиш осон бўлмади дея оласизми? Яйпан жамоаси сиз билан хайрлашишни истамаганди. Клубни ўзгарган сиёсати кетишингизга сабаб бўлдими?

- Тўғриси, бу жараён жуда ҳам тез содир бўлдики, одамни довдиратиб қўйди. "Турон" клуби билан яна 1,5 йиллик шартномам бор эди. Жамоадан кетишни тасаввур ҳам қилмагандим. Афсуски, тақдиримизда ёзилган экан, шунақа булди. Бу клубдан кетиш мен учун жуда ҳам оғир бўлди. Ўтган 2,5 йиллик фаолиятимда ўз оиламга айланиб қолганди. Умид қиламанки, бу жамоага яна қайтаман.

- "Турон" билан 2 маротаба Суперлигада ўйнадингиз. Иккисида ҳам клуб охирги ўринларда юрди. Жамоа сардори сифатида бу ерда қайси жойда хато бўлди, деб ўйлайсиз?

- Ҳатто ўзимизда бўлди. Қаердадир омад етишмади, қаердадир ўзимиз суст ҳаракат қилдик. Кимнидур айбдор қилиб кўрсатолмайман.

- "Турон"да кўп мураббийлар ўзгаради. Қайси мураббий билан жамоа муваффақиятга эришишга ишончи катта эди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор эди. Жамоада натижа бўлмаса, мураббийлар алмашаверади, қайси мураббий яхши натижа қилса, ўша қоларди. Бу борада бирортасини яхши ёки ёмон дея олмайман.

- "Металлург"дан тушган таклифни қайси тарафлама тўғри дея оласиз? Мураббий факторими ёки бошқа сабаблар?

- "Металлург" жамоасига кўп йиллардан бери таклиф қилишарди, қачондир бу клуб сафида тўп тепиш ниятим бор эди. Насиб қилган экан, 2-даврани айни "Металлург" жамоасида бошлаяпман. бу ерда клуб раҳбариятининг ҳам ўрни катта.

- Сардор Абдураимов фаолиятидаги қайси қарорни хато деб ҳисоблайди? 2020 йил Бунёдкор билан фақат 2 та ўйин ўтказгансиз. Одатда футболчилар пойтахт клубига янада олдинга интилиш, кучайиш учун ўтади...

- "Бунёдкор"ни ҳам хато қарор демаган бўлардим. Агарда соғлом рақобат бўлганида, ҳаммаси бошқача бўларди. "Бунёдкор" клубида ҳам яхши даврларни бошдан ўтказдим. Ўзим учун кераклича дарс олдим, мураббийнинг режаларига кирмадим, лекин нима учун унинг ўйин услубига тўғри келмаганимни бирор марта тушунтириб бермаган. Бунда футболчиларни, раҳбариятни айбламоқчи эмасман.

- Хорижга чиқиш вақти келмадими? Легионер сифатида ўзингизни синаб кўришга тайёрмидингиз?

- Хорижга чиқиш вақти келди, бунга тайёрман. Балки йил якунида легионерга айланарман, Иншааллоҳ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика