UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   4 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Санжар Қувватов: "Мавсумга тайёргарлик аъло даражада бўлди" Янгиликлар

Санжар Қувватов: "Мавсумга тайёргарлик аъло даражада бўлди"

Дарвозабон ярим жамоа. Бир неча йиллардан бери "Машъал"нинг асосий фигураларидан бири бўлиб келаётган Санжар Қувватовдан жамоа мухлисларининг бу йилги мавсумда умиди катта.
Буни айни пайтда Санжарнинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. "Машъал"нинг тайёргарлиги ва чемпионатда ўз олдига қўйган мақсадларини билиш мақсадида Қувватовни суҳбатга тортдик.

- Жорий мавсум яна олий лигада ўйнаймиз. Шу боис тайёргарлик ҳам шунга монанд олиб борилди. Йиғинга эртароқ киришгандик. Шу кунгача икки маҳалдан машғулот ўтказиш билан бир қаторда кўплаб синов-назорат баҳсларида иштирок этдик", - дея гап бошлади Санжар Қувватов.  Чемпионат стартига ҳам оз муддат қолгани туфайли энди кунига бир маҳалдан енгил машғулотлар ўтказилмоқда. Бир сўз билан айтганда жорий мавсумга тайёргарлик аъло даражада ўтказилди. Шу боис мавсумга тайёрмиз дея оламан.

- Ўтган йили "Машъал" сафида биринчи лигада ўйнагандим. Бу мавсум эса яна олий лигада. Лигалар ўртасида катта фарқ бор. Элитада осон ўйинлар бўлмайди. Лекин жорий мавсум олий лигада мен учун биринчи йил эмас. Ўзингизга яхши маълум илгари ҳам олий лига ўйинларида иштирок этганман. Мақсадим бу йил яна олий лигада ўзимни ижобий томондан кўрсатиш. Шунингдек ишончли ўйинларим орқали яна терма жамоадан чақирув олиш. Бунинг учун астойдил тер тўкмоқдаман.

- Дарвозабон Ботир Носировнинг таклиф этилиши  менимча яхши бўлди. Чунки жамоада ўзаро рақобат бўлиши керак. Шундагина ўсишга эришиш мумкин. Носировнинг маҳорати катта. Дарвозани ким қўриқлашини бош мураббий ҳал этади.

- Олий лига йўлланмасини қўлга киритганимиздан кейин таркибда у қадар кескин ўзгаришлар қилинмади. Асосий таркиб ўзаги сақлаб қолинган холда, бир нечта тажрибали ўйинчилар жалб этилди. Бугунги кунга келиб барча футболчилар бир-бирлари билан тушуниб, чиқишиб кета олишмоқда. Бу борада муаммо йўқ. Ўйин жиҳатидан ҳам тушунмовчиликлар бўлмаяпти. Мазкур жараён ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бораверади деб ўйлайман.

- "Машъал" бу йил кучли бешликка кириш учун курашади. Бунинг учун бизда барча имкониятлар бор. Таркиб жиҳатдан ҳам олиб қарайдиган бўлсак, бунга қодирмиз. Ҳаттоки ҳозирги футболчилар билан кучли учликка ҳам кирсак бўлади. Бу нарса кўпинча ўзимизга боғлиқ.

- Чемпионат тақвимига кўра, биринчи турни сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказамиз. Илк учрашув ҳар доим қийин бўлган. Лекин шунга қарамай Жиззахдан уч очко билан қайтишни ўйлаб турибмиз. Буни уддаласа бўлади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика