Санья: агар зарурат туғился, “Арсенал”да марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашим мумкин
06 авг 2013 16:24
Янгиликлар
Санья: агар зарурат туғился, “Арсенал”да марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашим мумкин
Лондоннинг “Арсенал” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Бакари Санья, жамоасида марказий ҳимоячи сифатида ҳам ўйнашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Осиё турнеси мобайнида “канонерлар” ҳимоячиси Саньяга Томас Вермален жароҳат олганидан сўнг, унинг ўрнига марказда ҳаркатланишига тўғри келди.
“Марказда ўйнашга ўтган йили тўғри келганди. Ўшанда “Санделэнд” билан бўлган ўйинда Коселни жароҳат олди ва бизда унинг ўрнига ўйинчи йўқ эди. Шундан сўнг мураббий мендан унинг ўрнига марказда ҳаракатланиб туришни сўради. Мен ўнг қанот ҳимоясида ўйнайман, лекин агар зарурат туғилгудек бўлса, “Арсенал” шанини ҳимоя қилиш учун марказда ҳам ўйнашга тайёрман”, - дейди футболчи.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар