Санжар Шоаҳмедов : “Олдинда бизни муҳим учрашув кутмоқда”

Narzulla Saydullayev
26 апр 2016, 09:05
Олий лиганинг 6-турида “Локомотив” жамоаси Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Локомотив” жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Санжар, авваламбор ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрлариз билан бўлишсангиз.
- Ажойиб ўйин бўлди. Жамоамизда тажрибали ўйинчилар борлиги бу омадимиз. Биринчи таймда Темур Кападзе томонидан урилган гол албатта бизни руҳлантирди. Темур Кападзенинг жароҳати ва Ислом Тухтахужаевнинг майдонда йуқлиги албатта уйинга таъсир қилди. Уларнинг тезроқ соғайиб сафимизга қайтишини тилаб қоламан.  “Шўртан” жамоасини жуда ҳурмат қиламиз ва кейинги ўйинларда омад тилаймиз. Ушбу ўйинда биз 2:0 ҳисобда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Олдинда “Локомотив” жамоасини муҳим учрашув кутмоқда. Дубайнинг "Ал Наср" жамоасини қабул қиласизлар. Ушбу ўйинга “Локомотив” жамоаси қай даражада тайёр?
- Ҳақиқатдан ҳам бизни муҳим баҳс кутмоқда. Муҳимлиги шундаки биз олдимизга қўйган мақсадимизга эришишимиз учун ярим қадам қолди десам адашмаган бўламан. Шу пайтгача ўйинни қўлдан бермадик. Жуда кучли тайёргарлик кўраяпмиз. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Жамоамиздаги барча уйинчилар руҳан ва жисмонан тайёр. Мақсад битта бу - ғалаба. Мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман, - дейди Шоаҳмедов.


Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia