

20 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛнинг икки ўйинида захирадан майдонга тушди.
"Лерой "Борнмут"га қарши баҳсга тайёр эди, аммо мен бошқа футболчиларни майдонга туширишга қарор қилдим. Мавсум бошида у жароҳатланган эди, аммо ҳозир ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. У бир ёки икки ҳафта биз билан шуғулланди.
У нимага қодирлигини биламан. Леройга ўйин вақти керак ва Санега бу имкон берилади" - дейди Гвардиола.
"Суонси Сити" - "Манчестер Сити" баҳси 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.



