UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  3 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  0 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  2 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  9 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  7

Самвел Бабаян: "Биз бугун мағлуб бўла олмасдик. Ушбу ўйинни Виктор Жалиловнинг хотирасига бағишлаймиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Биз бугун мағлуб бўла олмасдик. Ушбу ўйинни Виктор Жалиловнинг хотирасига бағишлаймиз"

Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Насаф" – "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин энг қизиқарли, кенг қамровли ўйинлардан бири эди. Икки катта клуб бугун майдонга тушди. Умуман олганда, ҳисоб адолатли бўлди. Бу каби тенг кечган ўйинда мағлуб бўлиш аламли бўлиши мумкин эди. Биз айниқса иккинчи таймда яхши ўйнашни бошладик. Қайсидир дақиқаларда устунлик ҳам қилдик. Биринчи таймда ўйинимиз қовушмади. Ишлаш керак бўлган жиҳатларимиз бор. Бугун тўққизинчи тур бўлса, ҳали ўзимизнинг оптимал таркиб билан ҳали ҳам ўйнолмадик. Жароҳатлар, дисквалификация... Ишонаманки, тез орада тўлиқ таркибда майдонга тушамиз. Йигитларга меҳнатлари учун раҳмат айтаман. Яна бир муҳим жиҳат бор. Биз бугун мағлуб бўла олмасдик. Ушбу ўйинни Виктор Жалиловнинг хотирасига бағишлаймиз. Ўзбекистон тарихидаги энг буюк мураббийлардан бири. Ўзидан жуда кўп нарса қолдирган шахс. Мен учун Виктор Жалилов иккинчи отам каби эди. Ҳаётимнинг катта қисмида Виктор Жалилов менга устозлик қилган, йўл кўрсатганди. Бугунги кунга қадар биз бирга эдик. Ўзбек футболи, қолаверса, уларнинг яқинлари учун жуда катта йўқотиш бўлди.

- Биз ҳам қашқадарёлик мухлислар, ОАВ ходимлари номидан Виктор Жалиловнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз. Биз ҳам у кишини билардик. Виктор ака Муборакда фаолият юритганлар, Қашқадарё футболига ҳам улкан меҳнатлари сингган. Ўйинга келсак, бугун "Навбаҳор" ғалаба қозониши учун нима етишмади?

- Бугун бизга биринчи таймда ҳужумдаги агрессия етишмади. Биринчи 10 дақиқада биз рақибни жуда кеч кутиб олдик. Биз бошида йигитлар билан бунга келишмагандик. Иккинчи бўлимда Яхшибоев майдонга тушганидан сўнг ҳужумимиз яхшиланди. "Насаф" ҳимоячиларининг даражаси бизга ҳужумда яхши ҳаракат қилишга имконият бермади. 

- "Навбаҳор" чемпионатнинг дастлабки турларида ёрқин ғалабалар қайд этди. Кейинчалик эса жамоа ўйинида пасайиш бўлди. Бунга сабаб нима?

- Пасайиш бўлмади. Шунчаки, иккита ўйинни ютқазиб қўйдик. Бу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак эди. "Пахтакор"га қарши ўйинда ёшболаларча голлар ўтказдик, қўшимча дақиқаларда пенальтини уролмадик. ОКМКга қарши ўйинни эса тушунтириб бериш қийин. Бу икки ўйинда гап техникада ҳам, тактикада ҳам эмас. Биз бу ўйинларда курашда ютқаздик. Футболимиз яхши. Бугун ҳам йигитларга раҳмат айтаман. Ўйинчиларим бугун барча курашларда ютиб чиқишди. Айниқса, иккинчи қаватдаги курашларда. Биз бугун стандарт вазиятларда рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

- Кеча "Пахтакор" ғалаба қозонди. Бугунги ўйин натижаси "Навбаҳор" учун жуда муҳим ҳисобланарди. Шу нуқтаи назардан олиб қаралса, бугунги натижадан қониқдингизми?

- Тўғриси, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқяпмиз. Бугунги натижа адолатли бўлди. "Пахтакор"га келсак, бизда рақобатчилар кўп. "Насаф", "Нефтчи" ва ҳаказо. Бизга қарши ўйинда ҳамма бошқача тайёрланиб чиқади. Ҳар бир жамоа бизга қарши бошқача кайфиятда, қўшимча иштиёқ билан ўйнамоқда. ОКМК ва "Пахтакор" бошқа ўйинларда қандай кайфиятда ўйнашаётгани ва уларга бизга қарши қандай иштиёқда майдонга чиқишаётганини кўрдик.

- "Навбаҳор" охирги ўйинларда ўзгартиришларни кеч ва кам қиляпти. Бу асосий таркиб футболчиларини кўп куч йўқотишига ва захирадагиларни ўйин амалиётисиз қолишига сабаб бўлмайдими?

- Биласизми, захирадан ўйинни кучайтирувчи ўйинчи майдонга тушиши керак. Бугунги ўйинда захира ўриндиғимизга эътибор берсангиз, бешта футболчидан иккитаси U-17, яна иккитаси U-20 терма ўйинчилари эди. Улар ҳам йиғинлардан юкламалар олиб келишганди. Бугун Болтабоев ҳам таркибда йўқ эди. У умуман керакмас жойда қизил олиб, дисквалификацияга учраганди. Бугун Болтабоев бизга жуда керак бўлди. Милович ҳам бугун ўйнамади, Даврон Ҳошимов ҳам бугун бизга ёрдам бера олмади. Захирадан фақат ўйин даражасига мос ўйинчилар майдонга тушади. 

- "Навбаҳор" асосий рақибларга қарши ўйинларда очко йўқотмоқда. Бу бошқа ғалабаларни ювиб кетмайдими? Асосий айб кимда деб ўйлайсиз?

- Айб ўзимизда. Ҳозир айтганимдек, "Пахтакор" ва ОКМК билан 20 дақиқагина суст ҳаракат қилдик, курашда ютқазиб қўйдик. Тактикада эса ҳаммаси жойида. Ўйин сифатида биз ҳеч кимга ютқазмадик, аммо юқорида саналган ўйинларнинг баъзи қисмларида курашни бой бердик. 

- Ўйиндан олдин Виктор Жалиловнинг хотирасига сукут сақланган вазиятда Championat.asia нашри кўзёш тўкаётган ҳолатингизни суратга мухрлаб, буни оммага эълон қилди. Умуман майдон атрофида бугунгидек ҳолатни охирги марта қачон ҳис қилгандингиз?

- Айтиб ўтганимдек, Виктор Жалилов менинг иккинчи отам эди. Мен учун бу катта йўқотиш. Бу инсоннинг охирги кунларигача қўнғироқлашиб тургандик. Ўйин пайтидаги ҳолат эса тоза эмоциялар эди. Эртага бутун жамоа билан Виктор Жалиловни охирги манзилга кузатамиз. Бугунги ўйинда ҳар бир футболчимиз айнан Виктор Жалилов учун борини бериб ҳаракат қилди.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика