

Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида маҳаллалардаги 10-12 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “ЎФА КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа ғолибларига ЎФА томонидан медаллар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.
Мусобақадан асосий мақсад маҳаллалардаги ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилган.




