Болалар футболи. Навоийда “ЎФА Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
11 июл 2018, 16:10
Навоий вилояти Кармана туманида 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги учун мусобақа ўтказилди.

“Ёшлик” стадионида ўтган мазкур мусобақада “Уйрот”, “Азамат-1”, Азамат-2”, “Ёшлик”, “Бешкент”, “Арғун” жамоалари ўзаро кураш олиб боришди.

Мусобақа финалида “Уйрот” ва “Азамат” жамоалари куч синашишди ва финалда 2:0 ҳисобида ғолиб чиққан “Азамат” жамоаси ЎФА Кубоги ғолиби бўлди.

Ғолибларига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан сертификат, футболка ва футбол тўплари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com