UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4

Темур Олимхўжаев — 70 ёшда! Янгиликлар

Темур Олимхўжаев — 70 ёшда!

Бугун, 1 апрель куни ўзбек футболи фахрийларидан бири, узоқ йиллар болалар футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган Темур Олимхўжаев ўзининг 70 ёшини қарши олди.

Шу муносабат билан Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Темур Туробовични юбилей билан табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎФА раҳбарияти ҳамда фахрийлар кенгаши вакиллари иштирок этиб, кун қаҳрамонининг узоқ ва сермаҳсул фаолияти ёдга олинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов Темур Олимхўжаевни футбол жамоатчилиги номидан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади. Унинг ҳаёт йўли ёшлар учун намуна бўлишини алоҳида таъкидлади.

Темур Олимхўжаев 1975–1979-йилларда “Пахтакор” футбол клубида тўп сурган. 1979 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, болалар футболи мураббийи сифатида иш бошлаган. 2002 йилда Виктор Борисов ва Темур Олимхўжаев бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихда илк бор U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган. Темур Туробович 2016 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан Осиё кубогида иштирок этган. Шунингдек, бир неча бор “Йилнинг энг яхши болалар футболи мураббийи” деб топилган. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика