UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  10 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1

Темур Олимхўжаев: "Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз" Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: "Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз"

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг Темур Олимхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун рақибимиз - Яман терма жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Бу жамоа билан Фаластинда ўтказилган саралаш босқичида ҳам тўқнаш келгандик. Ўшанда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шундан буён улар ўйин жиҳатдан катта ўсишга эришди. Улар буни бугунги ўйинда исботлашди. Бироқ биз барибир кучлироқ эканимизни кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

Химоямиз аввалги ўйинга таққослаганда ишончлироқ ҳаракат қилди. Аммо, барибир, улар бугун ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва Яман хавфли вазиятлар яратди.

Дарвозабонимиз яхши сейвлар амалга оширди. Тўғри. Бу унинг иши ва у ўз ишини яхши бажарди.

Танаффусдан сўнг хужумда анча фаолроқ ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимдан кейин керакли хулосалар чиқариб, ўзгаришлар қилдик.

Бугунги ўйинлар натижаларидан қатъий назар, Шимолий Кореяга қарши ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика