UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  0 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9

Салимжон Зокиров: “Нефтчи” доим юқори ўринларни кўзлайди” Янгиликлар

Салимжон Зокиров: “Нефтчи” доим юқори ўринларни кўзлайди”

15 декабрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Бу гал ҳам фарғоналиклар ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйган ҳолда машғулотларга киришишди. Жамоада қандай ўзгаришлар содир бўлади? “Нефтчи”нинг тайёргарлик режаси қандай? Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида “Нефтчи” ПФК раиси Салимжон Зокиров билан қисқача суҳбатлашдик.

– “Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Мухлисларни жамоадаги ўзгаришлар қизиқтираётгани табиий ҳол.  Таркибда ўзгаришлар бўладими?


– Шуни айтишим жоизки, ўтган мавсумда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг аксарияти  жамоада қолади. Аниқроғи, жамоанинг ўзагини сақлаб қоламиз.

Қолаверса, таркибни кучайтириш учун бир қатор янги футболчиларни ҳам жалб этиш кўзда тутилган.  Лекин сафимизга қўшилиши мумкин бўлган ўйинчилар борасида гапира олмайман.

– Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игнатий Нестеровнинг Фарғонага келиши борасидаги гаплар юрибди…


– Мухлислар ҳам мендан шуни сўрашмоқда. Аммо биз Игнатий билан алоқага чиққанимиз йўқ.

– Мураббийлар штабида ҳам ўзргаришлар юз берадими?

– Ҳа, мураббийлар штабида ўзгариш бўлади. Биласиз, катта мураббий Мурод Исмоилов “Қўқон-1912” жамоасида иш бошлади. Сергей Лебедов оиласи билан Москвага кўчиб кетган. Шунинг учун Абдусамат Дўрмоновни “Нефтчи”га қайтаришга қарор қилдик. Аммо унинг қайси вазифада фаолият юритиши бош мураббий Андрей Фёдоров келгач, ойдинлик киритилади. Балки яна бирорта мураббийни ишга олармиз.

– Сўнгги кунларда матбуотда Алексей  Евстафеевнинг Олий лига дебютанти “Обод”ни бошқариши борасидаги миш-миш-лар авж олди. Унинг “Нефтчи” билан тузган шартномаси тугагани ростми?

– Чиндан ҳам Евстафеевнинг шартномаси тугаганди. У билан янги битим борасида келишиб олдик. Насиб бўлса, у фаолиятини яна “Нефтчи”да давом эттиради.

– Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида маълумот берсангиз?

– Таёргарлик жараёни беш босқичдан иборат. Биринчи йиғинимиз ўз қароргоҳимизда 26 декабргача давом этади. Бунда асосан тикланиш жараёнига эътибор қаратилади. Кейинги йиғин эса 4-14 январь кунлари яна Фарғонада ташкил этилади. Иккинчи йиғинга бош мураббий Андрей Фёдоровнинг ўзи етиб келади. Учинчи йиғин Тошкент шаҳрида 15-28 январь куни бўлиб ўтади.  Тўртинчи йиғин 1-14 февраль кунлари ўз қароргоҳимизда ўтказилади. Бу йиғин доирасида анъанавий  “Вилоят Ҳокими Кубоги”да иштирок этамиз. Февраль ойининг иккинчи ярмида хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. Лекин бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

– Бу йил ҳам мавсум якунларига бағишлан-ган тадбир ўтказилиши режалаштирилганми?

– Якунига етган мавсумни жамоамиз ёмон ўтказгани йўқ. Лекин Осиё Чемпионлар лигасига чиқа олмаганимиз ачинарли ҳолдир.

26 декабрь куни “Нефтчи” футболчилари учун йил якунларига бағишланган катта тадбир ташкил этамиз. Шундан кейин футболчиларимиз янги йил муносабати билан қисқа таътилга чиқишади.

– Янги мавсумда жамоанинг олдига қандай вазифалар қўйилган?

– “Нефтчи” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадла-рини қуядиган жамоалар сирасига киради.

Фарғоналиклар ҳар доим юқори ўринларни кўзлайди. Шундай экан  ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.  Мухлисларимиз биздан фақат  ғалабани кутишларини яхши тушуниб турибман. Жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклаш йўлида қўлимдан келган барча ишни бажараман. Бунинг учун бизда имконият ҳам, шижоат ҳам етарли.

 
А. Деҳқонов суҳбатлашди
“Футбол инфо” газетасидан олинди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика