UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Салимжон Зокиров: “Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар ҳали тўлиқ мослашиб кетишмади” Янгиликлар

Салимжон Зокиров: “Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар ҳали тўлиқ мослашиб кетишмади”

Про-Лига 21-туридан ўрин олган “Ёзёвон-Лочинлари ”- “Лабса” (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашув ноқулай об-ҳаво шароитида ўтди. Гарчи учрашувни 17:00да бошлаган бўлсакда, барбир айнан бугунги об-ҳаво жуда иссиқ эди, бу ўз навбатида ҳар икки жамоага бир оз ноқулайлик туғдирди. Аввало шуни айтиш жоизки, бугун рақибларимиз ҳам фаол ўйин намойиш этишди.

Биз айни дамда турнир жадвалига иккинчи ўриндамиз, ўз ўрнимизни мустаҳкамлаб олиш, пешқадамга етиб олиш учун бизга фақат ва фақат ғалаба зарур эди. Шу боис биз бугун ҳужумкор футбол тактикасини танлагандик. Биринчи бўлимда бизда қийинчиликлар юзага келди. Гол уриб олгунимизгача, тўғриси жуда оғир ўйин ўтказдик. Биринчи гол бизга руҳий томондан устунлик берди. Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз аъзолари майдонда мардонавор кураш олиб боришди ва якунда йирик ҳисобда ғалаба қозондик.


Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар ҳали тўлиқ бизнинг ўйин услубимизга мослашиб кетиша олгани йўқ.  Дарвозабон Аброрбек Каримовнинг иқтидорига шубҳа йўқ, лекин айни дамда Жасур Абдуллаев яхши ҳаракат қилмоқда. Албатта кейинги учрашувларда Аброрбек Каримовни ҳам синовдан ўтказиш режамизда бор. Ҳошимбек Шокировга бир оз жисмоний тайёргарлик етишмаяпти чамамда. Бугун у майдонда ажойиб ҳаракат қилди, тажрибаси эвазига кўплаб вазиятларда рақиблардан устунлик қилди, лекин биз биламиз у бундан ҳам кўпроғига қодир. Шунгидек бугун биз ёш иқтидорли ҳужумчи Сардорбек Солиевни ҳам учрашув сўнгида майдонга туширдик, бу ўз навбатида ёш иқтидор соҳибига маҳорат мактаби бўлади деб ҳисоблайман.

Умуман олганда, шогирдларимдан кўнглдим тўқ, биз Про-Лигада юқори ўринлар учун курашаяпмиз, жамоамиз олдига айнан шундай вазифа қўйилган, биз бу вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз.  
 
Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика