

OptaJoe маълумотига кўра, бу ягона тегиниш 68-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган вазиятга тўғри келган. Шу гол эвазига Роналду ҳисобни тенглаштирган ва Португалияга камбэк учун замин яратган.
40 ёшли ҳужумчи учрашувни асосий таркибда бошлаб, 81-дақиқада майдонни тарк этди. Унинг Хорватия дарвозасига урган голи фаолияти давомида Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги илк голи сифатида тарихга кирди.
Португалия терма жамоаси ушбу ғалаба орқали 1/8 финалга йўл олди ва энди турнирнинг энг кутилган қарама-қаршиликларидан бири — Испанияга қарши баҳс олиб боради.



