UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди" Янгиликлар

Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди"

“Ифтихор” - “Ёзёвон-Лочинлари” (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашув ҳақида шуни айтиш мумкинки, дарвозамиза киритилган биринчи гол жамоамиз дарвозабонининг хатога йўл қўйганлиги натижасида урилди. Бу гол бизнинг бугунги учрашувга танлаган режамизни бузиб юборди, жамоамиз аъзолари голдан сўнг бир оз тушкунликка тушиб қолишди. Шуни таъкидлаш жоизки, майдон сифати футбол ўйнаш учун талабларга тўла жавоб бермайди. Учрашув бошланишидан аввал айтган эдим, ўйинни соат 17:00 да бошлайлик, ўйин якунида қоронғу бўлиб кетади дегандим. Стадион ёритгичлари майдонни ёритиш учун кучи етмади. Барчангиз кўриб гувоҳ бўлдингиз, учрашувнинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди, учрашувда охирги киритилган голни қаранг, оддий вазият, футболчи зарба берди, дарвозабон қоронғуда тўпни кўрмади ва гол.

Бугунги кунда ўзбек футболида ижобий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Футболимиз мутасаддилари миллий чемпионатлармиз савиясини кўтариш учун етарли даражада ишларни ташкил этишмоқда. Ўйлайманки, бугунги урашувда кузатилган муаммолар ҳам тезда барҳам топади. Биз энди бу учрашувни унутиб, кейинги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз. “Ифтихор” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.      


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика