UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  1 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Салимжон Зокиров: “Пенальтилар серияси - бу лотерея” Янгиликлар

Салимжон Зокиров: “Пенальтилар серияси - бу лотерея”

Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасининг чорак финали доирасида ўтказилган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Шердор" (1:1, пен.бўйича 4:5) учрашувидан сўнг ёзёвонликлар бош мураббийи Салимжон Зокиров championat.asia сайтига интервью берди.

Фарғона вилоятида ҳар йили анъанавий тарзда "Ҳоким кубоги" мусобақаси ташкиллаб келинмоқда. Бу мусобақа иштирокчи жамоаларга жамоавий ўйинни шакллантириш, жисмоний тайёргарликни шакллантириш, шунингдек селекция ишларини олиб боришда қулайлик яратади.

Мазкур мусобақада бизнинг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасининг иштироки хусусида гапирадиган бўлсам, ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаб, мана шу босқичгача етиб келишимизнинг ўзи катта натижа деб биламан. Бунга сабаб сифатида айтишим мумкинки, янги мавсум олдидан биз жамоамиз таркибини деярли 100%га янгиладик. Жамоамизнинг қишки йиғини давомида Фарғона вилояти спорт мактабларида тарбияланган ёш иқтидорли футболчиларни кўрикдан ўтказдик ва таркибимизга жалб қилдик. Жамоамизнинг янгиланган таркиби бу даражадаги турнирларда ҳали иштирок этмаганди. Қишки йиғин давомида 1-1,5 ой давомида шуғулланган бўлсак, бугунги учрашувда ушбу меҳнатларимиз зое кетмаганлигига ишонч ҳосил қилдик. Кўпчилик футбол мутахассислари томонидан мазкур мусобақада "Шердор" жамоасининг имкониятларини юқори баҳолашаётган эди. Лекин жамоамизнинг янгиланган таркиби билан бу жамоага муносиб қаршилик кўрсата олдик деб ўйлайман, хатто айрим вазиятларда устунлик ҳам қилдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳам учрашувда бу ўйинга тайёрланган режамизни ўзгартирмадик. Ўйиннинг сўнги дақиқаларида "Шердор" футболчиси жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Мазкур зарба ҳар қандай тажрибали дарвозабон учун ҳам қийинчилик туғдира олар эди. Ўтказиб юборилган голда жамоамизнинг ёш посбони Шахзодбек Мадаминовни айбламаган бўлардим, унинг фаолияти ҳали олдинда.

Пенальтилар серияси - бу лотерея, гол уролмаган ёш футболчиларимиз - Мирзоҳид ва Ҳумоюнларни тушкунликка тушмасликларини сўрайман, ҳар қандай футболчи билан ҳам шундай вазият бўлиши мумкин. Бу футболчиларимиз бу даражадаги турнирларда биринчи марта иштирок этишмоқда, уларда ҳаяжон бўлиши табиий. Бугун жамоамиз таркибида фақат бир нафар ёши катта футболчи, жамоамиз сардори Зохидбек Исмоилов ўйнади. Биласизми бугун жамоамиз сафида майдонга тушган футболчиларнинг айримлари хатто иккинчи лига мусобақаларида иштирок этишмаган эди, такрор айтаман улар бу каби мусобақаларда биринчи бор ўйнашмоқда.  

Хато ва камчиликларимизни кўриб олдик, ўз устимизда янада кўпроқ ишласак, насиб этса мана шу ёшартирилган таркибимиз билан миллий чемпионатларимизда муносиб иштирок этамиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


 

 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика