UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  129 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

"Рух" "Манчестер Сити"га эгалик қилувчи компания билан ҳамкорликни йўлга қўйди Янгиликлар

"Рух" "Манчестер Сити"га эгалик қилувчи компания билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Украинанинг "Рух" клуби "Манчестер Сити" клубига эгалик қилувчи City Football Group компанияси билан ҳамкорлик қилади.

"City Football Group билан техник ҳамкорлик турли йўналишларни қамраб олиши мумкин, жумладан спорт технологиялари ва профессионал ва болалар-ўсмирлар даражасидаги машғулот методикаси, инглиз футболини бошқариш тизими ҳам айнан шундай.

"Рух" клуби учун клуб, академия ишини такомиллаштириш ва уни клуб эгалари ҳамда мухлислар эришмоқчи бўлган юқори стандартларга олиб чиқиш учун муҳим имкониятлар очилмоқда", - деб ёзилади "Рух" клуби расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Мансур бин Зайд Ал Наҳён ва Холдун Ал Муборак томонидан ташкил этилган "City Football Group" компанияси "Манчестер Сити" (Англия), "Жирона" (Испания), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Йокогама Ф.Маринос" (Япония), "Монтевидео Сити Торке" (Уругувай), "Сичуан Жиуниу" (Хитой), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Ломмель СК" (Бельгия), "Труа" (Франция) каби клубларнинг эгаси ҳисобланади.

Маълумот учун, "Рух" сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов фаолият олиб бормоқда.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика