UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Рустам Умаров: "Олмалиқ" Осиё чемпионатида медаллар учун кураша олади" Янгиликлар

Рустам Умаров: "Олмалиқ" Осиё чемпионатида медаллар учун кураша олади"

Ўтган ҳафта футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Чемпионат финалида "Олмалиқ" клуби "Ардус" билан учта ўйин ўтказиб умумий 2:1 ҳисобида рақибдан устун келиб кетма-кет иккинчи бор мамлакат чемпиони бўлди. Биз якунига етган Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилган Рустам Умаровдан мавсум якунлари борасида интервью олдик.



Ўзбекистон кубоги финалларидаги мағлубият ҳақида
Кубок ярим финалида "Когон" билан қийин ўйинлар ўтказиб анча чарчаб қолгандик. Шу боис финал учрашувларида "Ардус"га имкониятни бой бериб қўйдик. Ўша баҳсда Николай Кравченко ўзини яхши ҳис қилди ва бир қатор зарбаларни қайтарди. Кубок финалида бир нечта асосий футболчимиз тикланишга улгуришмади.

Чемпионат финаллари ҳақида
Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги финалига йигитлар тайёр ҳолда тушишмади. Жароҳат олган футболчилар тўлиқ куч билан ўйнашмади. Мақсуд Файзуллаев жароҳати туфайли кубокда умуман ўйнамади. Жавлон Аноров ва Жамолиддин Шариповнинг бели оғриётганди. Шу тариқа биринчи баҳсда рақибга йирик ҳисобда ютқаздик.

Ўтган йилги сценарий яна такрорланди. Ўшанда кубокда ютқазиб қўйгандик, кетидан чемпионатнинг биринчи финалида ҳам мағлуб бўлгандик. Мураббий ва футболчилар билан йиғилиб чемпионатни бор кучимиз билан тугатишга сўз бердик.



Иккинчи ўйиндан олдин клубга терма жамоа массажчиси Расулов Даянов келиб қўшилди. У совуқ ванна ва турли йўллар билан иккинчи баҳсга тикланишимизга ёрдам берди. Иккинчи ўйинга анчайин тетик бўлиб тушдик ва 5:3 ҳисобида зафар қучдик. Яна совуқ ванна такрорланди. Умумий ҳисоб 1:1 бўлгач охирги ҳал қилувчи ўйинга худди Жаҳон чемпионати финалидек тушдик.

Рақиб дарвозаси олдида содир этган деярли барча вазиятларни голга айлантира олдик, ҳимояда ҳам яхши ўйнадик. Якунда "Ардус"ни мағлуб этиб кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон чемпиони бўлдик.  Ўша учрашувда биз 7 ўйинчи билан ўйнадик. Захирада атига 2 футболчи ўтирди. Истак-интилиш ва ғалаба қозониш - финал учрашувига айнан шундай шиор билан тушгандик!



Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида
Осиё чемпионатида бизга оғир гуруҳ тушди. Ливанда ҳам, Эронда ҳам ички чемпионатлар жуда кучли. "Тасисат Дарёи" клуби ўтган мусобақанинг ғолиби ҳисобланади. Улар бу йил ҳам ушбу совринни ўзларида сақлаб қолиш мақсадида Таиландга боришади. Гуруҳдан чиқадиган иккинчи жамоа номи "Ал Маядин" билан ўзаро баҳсда маълум бўлади.  

Агар гуруҳдан чиқа олсак "A" гуруҳидаги "Чонбури Блювейв" ва "Нагоя Оушенс" каби гигантларга қарши ўйнашимиз мумкин. Иккала клуб ҳам сўнгги йилларда Осиё чемпионати финалларига чиқишган. Чорак финал ҳам осон ўтмайди. Лекин ҳали вақт бор, рақибларни ўрганамиз ва мусобақага пухта тайёргарлик кўрамиз. Менимча "Олмалиқ" бу жамоалардан асло кам эмас ва медаллар учун кураша олади!



Кейинги режалар ҳақида
Биласиз Осиё чемпионати 15 июль куни старт олади. Ўзбекистон кубоги ва чемпионатидан сўнг "Олмалиқ" клуби 10 июнга қадар таътилга чиқди. Шундан сўнг жамоа тоғда жисмоний ҳолатни тиклаш учун йиғин ўтказади. Кейин мусобақа бошлангунига қадар залда тактика бўйича машғулот ўтказамиз.


Толибжон Қосимов ёзиб олди


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика