UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  1 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  3 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  8 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  172 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2

Рустам Умаров: "Ўзбекистонда футзални унутиб қўйишгани ачинарли ҳолат" Янгиликлар

Рустам Умаров: "Ўзбекистонда футзални унутиб қўйишгани ачинарли ҳолат"

1-12 август кунлари Индонезия мамлакатида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК футзал клуби ҳам иштирок этади. 18 май куни ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръага кўра АГМК "D" гуруҳида "Мес Сунгун Варзагхан" (Эрон), "Банк Бейрут" (Ливан) ва "Сипар" (Тожикистон) клублари билан ўйнайдиган бўлди.

Осиё чемпионатидаги рақиблар ҳақида Ўзбекистон терма жамоаси ва АГМК клуби посбони Рустам Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик:

- Рустам ака, гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Барчамиз Эрон терма жамоасининг кучини биламиз. Футзал Эронда қандай даражда эканини кўпчилик билади. Агар ўтган йил "Мес Сунгун Варзагхан" клуби Эронда чемпион бўлган бўлса демак жуда кучли ҳисобланади. Клуб таркибига эътибор қилсак Ҳуссайин Тойиби, Алиризо Самими каби футзалчиларни кўришимиз мумкин.

"Банк Бейрут" бир неча йиллардан буён ўзбек клублари билан бир гуруҳдан ўрин олади. Энг қизиғи ушбу жамоани ҳеч қачон юта олмаганмиз. Таркибидан кўплаб футзалчилар Ливан терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Уларнинг кўпчилиги билан жуда яхши танишман.

Сўнгги йилларда Тожикистон ва Қирғизистонда футзал чемпионатлари ривожланиб бормоқда. "Сипар" клуби биз учун сирли ҳисобланади. Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳ бизга тушди дея оламан.


- АГМК бу йил гуруҳдан чиқа оладими?

- Таркибимиз ёмон эмас. Менимча Осиё чемпионатига яқин янада кучайиб олсак керак. Барчаси бизга боғлиқ. Бу футзал, тўп юмалоқ. Агар кайфият билан ўйнасак барча билан ўйнаш мумкин. Ҳа, гуруҳимиз оғир буни инкор қилмайман. Аммо кўп нарса ўзимизга боғлиқ.  

- Бу йилдан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати янги форматда ўтказилмоқда. Бунга муносабатингиз?

- Жуда қизиқарли тизим. Бу биз учун янгилик бўлди. Ҳар бир шаҳардаги мухлислар футзални томоша қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Бироқ афсуски рақобат камлиги одамни хафа қилади. Асосан 4та клуб чемпионлик учун курашмоқда. Қолган клубларнинг мақсадини тушуна олмаяпман.

- Мухлисларга айтар гапингиз борми?

- Юракни ғаш қилган жиҳат ҳақида гапирмоқчиман. Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Аммо ҳеч бир ОАВ ва телевидение футзални ёритмай қўйгани афсусланарли ҳолат. Дўстларим мендан чемпионат бўлаяптими ўзи деб сўрашмоқда. Кўчада одамлар футзални унутиб қўйишгани жуда ачинарли.  


Нарзуллла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика