Рустам Умаров: "Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда ўтиши? Аввал буни тасаввур ҳам қила олмас эдик"
30 июн 2023 14:51
Янгиликлар
Рустам Умаров: "Жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда ўтиши? Аввал буни тасаввур ҳам қила олмас эдик"
Бугун ЎФА мажлислар залида Ўзбекистонда 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда ассоциация раҳбарияти, терма жамоа мураббийлари ва футболчилари ҳам иштирок этди. Тажрибали дарвозабон Рустам Умаров бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бор эшитганимда нафақат мен балки ҳамма учун ёқимли хабар бўлди. Буни олдин тасаввур қилиш қийин эди. Футзалда энг олий чўққи Жаҳон чемпионати, ундан катта турнир йўқ. Албатта хурсанд бўлдик.
Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтиши бошқа ҳиссиётларни беради. Мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепамиз. Шундай одамлар борки ҳаётида ҳали мундиал нималигини кўрмаган. Улар учун бу катта байрам. Ҳозир эса имконият бор", - дейди Рустам Умаров.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар