Рустам Абдуллаев: “Кўзи “ёниб” турган ўйинчиларни оламан”
28 ноя 2014 12:00
Янгиликлар
Рустам Абдуллаев: “Кўзи “ёниб” турган ўйинчиларни оламан”
Бу йил олий лига йўлланмасини қўлга киритган “Қўқон-1912” учун келаси мавсум осон бўлмаслиги турган гап. Қўқонлик ишқибозлар талабчан.
Улар ҳар бир ўйинда ижобий натижага ўрганиб қолган. Шу боис жамоа элитада ҳам ишқибозларни хурсанд қилиш учун астойдил курашиши талаб этилади. Буни айни дамда жамоа устози Рустам Абдуллаев ҳам жуда яхши тушуниб турибди.
- Рустам ака, “Қўқон-1912” бу йил ўз олдига қўйилган вазифани бажариб, 10 йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтди. Жамоани қабул қилиб олаётган чоғингизда бунга қанчалик ишонгандингиз?
- Жамоага келган пайтимда вазифани бажаришга ич-ичим ишонгандим. Лекин билсангиз ўша пайтда клубни олий лигага олиб чиқаман деб кафолат бермаганман. Негаки бу ҳаётда барчамиз иссиқ жонмиз. Ҳаттоки шифокорлар ҳам 100 фоиз кафолат бера олмайди. Аммо мақсадга эришиш учун бор билим ва маҳоратимни ишга солиб, меҳнат қилдик. Мухлислар ва раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши натижасида бундай натижага эришдик. Йигитларга ҳам бунинг учун катта раҳмат айтаман. Улар менга қадар бир хил услубда ўйнашган. Жамоада иш бошлаганимдан сўнг техник ва тактик жиҳатдан янги услубларни амалда тадбиқ этдик. Буни футболчилар қисқа фурсат ичида ўзлаштира олди. Таркибда маҳоратли ўйинчилар борлиги ҳам таклифни қабул қилишимга туртки берганди. Барчага яхши маълум, Қўқон бу – ўзбек футболи ватани! Бу ерда олий лига жамоаси бўлиши керак эди. Мана Яратганга шукур, ниятимизга етдик. Энди кучлилар сафида ҳам ўз ўрнимизни сақлаб қолиб, муносиб курашиб, кейинчалик халқаро майдонларда ўйнашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Фурсатдан фойдаланиб қўқонлик ишқибозларни ушбу байрам билан табриклайман. Насиб қилса уларни келгуси мавсум ҳам хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.
- Бугунги кунда асли қўқонлик бўлган бир қатор футболчилар мамлакатимизнинг бошқа клубларида фаолият кўрсатмоқда. Қишки йиғинлар чоғида уларни таклиф этиб, маъқул келганларини олиш режангизда борми?
- Албатта, мен ҳам асосий таркиб ўзагини маҳаллий йигитлар ташкил этишини истардим. Лекин сафимизда кўришни хоҳлаган қўқонлик ўйинчилар бугунги кунда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларида ўйнамоқда. Номларини аниқ айта олмасамда, улар ёш ва иқтидорли, ўсадиган футболчилардир. Афсуски уларнинг ўз жамоалари билан амалда шартномаси мавжуд. Клуби ҳам қўйиб юборишни истамайди. Лекин шунга қарамай иложи борича маҳаллий футболчиларни йиғишга ҳаракат қиламиз.
- Ўйинчиларни саралаш чоғида уларнинг кўпроқ нимасига эътибор қаратасиз?
- Битта гап билан ифодалайман: мен кўзи “ёниб” турган ўйинчини оламан. Унинг ёши ёки номи ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Айни дамда жамоамизни кучайтириш мумкин бўлган бир қатор ўйинчилар билан музокара ўтказяпмиз. Лекин оғзаки гаплар бўлаётгани учун аниқ номларни айтмай тураман.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар