Руни - Суперлиганинг яратилиши ҳақида: "Раҳбарлар аҳмоқ эмас, уларда режа бор"

Mirjalol Normatov
19 апр 2021, 22:33
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Уэйн Руни Европа Суперлигасининг тузилиши ҳақида гапирди.

Қайд этиш керак, турнирда қатнашишга розилик берган 12 клубнинг 6таси АПЛдан - "Арсенал", "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм".

"Ушбу клубларни бошқараётган раҳбарлар аҳмоқ эмас. Кутиш керак. Уларда режа бор.

"Манчестер Юнайтед"да узоқ вақт давомида ўйнадим ва шу боисдан клуб ҳақида гапиришга ҳаққим бор. Айни дамда мухлисларнинг бунга муносабати қандай бўлишидан хавотирдаман. Аммо барчамиз клубнинг ривожланишини истаймиз.

Улар мухлисларни футболга янада қизиқтиришмоқчи. Воқеалар ривожини кузатиш керак", - деди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›