UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Беньямин Шешко "Барселона" эътиборига тушди  0 18:02"Ливерпуль" ёзда Хави Симонсни ўз таркибига қўшиб олмоқчи  0 17:38"Goal" талқинига кўра "Барса" ва "Реал" — ЕЧЛ асосий фаворитлари  23 17:15Ўзбекистон кубоги. "Дизак" "Гулистон" устидан ишончли ғалабага эришди  1 16:46"Юве" "Фиорентина" билан муваффақиятсизликка учраган тақдирда Моттани истеъфога чиқариши мумкин. Манчини ўринбосарлик учун асосий номзод  2 16:16Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Севинч" ОКМК-W'ни йирик ҳисобда таслим этди  0 15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  10 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  6 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  19 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2 14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  1 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  4 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  7 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  14 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  2

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин пайтида йигитлардан кўп куч йўқотмасдан, шу ҳисобни сақлаб қолишларини сўрадим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин пайтида йигитлардан кўп куч йўқотмасдан, шу ҳисобни сақлаб қолишларини сўрадим"

Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Истиқлол"-"Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугун осон ўйин ўтказмадик, "Истиқлол" жамоаси ҳам бежизга А ПРО-Лигада биринчи ўринларда юргани йўқ, улар бугун ҳақиқатдан ҳам яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрсатишди. "Истиқлол"да кайфият ҳам яхши эди, чунки улар сўнги турда асосий рақибларидан бири "Машъал" жамоасини мағлуб этишди. Барибир бугун бизнинг футболчилар маҳоратлироқ кўринди, шу сабаб ғалабани охиригача ушлаб тура олдик деб ўйлайман.

Иккинчи бўлимни ўйинимиз пасайди? Албатта, бизда яна икки кундан кейин ўйин бор, шу сабабли ҳисоб 2:0 кўринишига келгандан сўнг йигитлар ўзлари истамаган холда кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишган бўлиши мумкин. Мен улардан кўп куч йўқотмасдан, шу ҳисобни охиригача етказишларини сўраган эдим. Учрашув сўнгида "Истиқлол" жамоаси гол уриб олгач, бизни шошириб қўйди.

Кубок учрашувларидаги мақсадимиз? Биз ҳар бир мусобақада, ҳар бир учрашувда яхши натижа учун ҳаракат қиламиз, албатта бир неча турнирларда иштирок этиш осон бўлмайди, лекин юқорида айтганимдек, биз ҳар қандай мусобақада юқори ўринлар учун ҳаракат қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика