UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  2 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  4 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  44 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  4 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  8 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  4 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  4

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакам "Андижон"нинг ғалабасига ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Бундай майдонда бизнинг футболни ўйнаб бўлмайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакам "Андижон"нинг ғалабасига ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Бундай майдонда бизнинг футболни ўйнаб бўлмайди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бугун рақиб билан ҳам, майдон билан ҳам курашдик. Йигитларга асосий берган кўрсатмамиз курашни бой бермаслик эди. "Андижон" кўпроқ стандартларга эътибор қаратади. Бундай вазиятларда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Афсуски биринчи голни айнан стандартдан ўтказиб юбордик. 1:1 бўлаётган паллада ҳам кўрдинглар иккита қулай имконият юзага келди. Голли вазиятимизда ҳакам нима учун бундай қарор қабул қилди, тушунмадик. Лекин тоза голимиздан маҳрум қилишди. Учрашув ҳаками "Андижон" жамоасининг ғалабаси учун кўп ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Буни амалда ҳам кўрдинглар. Биринчидан ҳаққоний голни инобатга олгани йўқ, иккинчидан пенальти йўқ эди. Усмоналиев эмас, кейинги ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. Нима учундир яна қайтадан тептирди. Бу ҳакамларнинг виждонига ҳавола",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Азиз Асимов "Андижон"нинг ғалабасига ҳаракат қилди, дедингиз. Агар шундай бўлганида мезбонлар дарвозасига пенальти қўйилмаган бўларди...

- Азиз олдимга келганида бор нарсани ҳакамлик қилишини айтдим. Уни ҳақорат қилганим йўқ. Пенальти бўлса бер, гол бўлса ҳисобла. Голимизни бекор қилганидан сўнг ўзимнинг фикримни билдирдим. Биз ёрдам сўрамаяпмиз, пенальтини бекор қил, демаяпмиз. Тоза голни бекор қилганда қандай қилиб норозилик билдирмаслик мумкин. Ҳакамдан бошқа нарса талаб қилаётганимиз йўқ. Ўйиннинг охиригача нимадир бўлишини сезган эдим. Футболчиларимнинг ўзлари бугун юта олмасликларини айтишди. Шунинг учун ўйинни тўхтатмоқчи бўлдик. Балки бу нарса керак бўлгандир. 

- "Насаф" жамоасини бутун Ўзбекистон яхши кўради. Керак бўлса, халқ жамоаси номини "Пахтакор"дан тортиб олди. Халқаро мусобақада ҳам барча мухлислик қилмоқда. Битта вазият учун ўйинни тўхтатиб, минглаб мухлислар олдида жамоангизни олиб чиқиб кетмоқчи бўлдингиз...

- Сиз бизни муҳокама қилманг. Халқ меҳрини ўз меҳнатимиз, сиёсатимиз, ўйинимиз билан қозондик. Бизга меҳрни ҳеч ким бериб қўймади. Ўзимизнинг бундай тутишимиз сабабини исботи билан айтиб бердим. Бунга чидаш қийин. 

- "Насаф" футболчилари бугун финални ўйлаган ҳолда ўйнадими?

- Финалгача анча бор. Биз буни ўйламадик. Қолаверса кубок баҳси кутиб турибди. Айрим футболчиларда чарчоқ аломати борлиги учун дам беришга қарор қилдик. Олдимизда ўрин эгаллаш мақсади турибди. Чарчоқ бўлса ҳам максимал ўйнашга ҳаракат қилдик. Бундай майдонда бизнинг футболни ўйнаб бўлмайди. Баҳона қилмоқчи эмасман. 

- Дастлаб Секейра, кейин эса Питер Хюистра майдонлар, ўзбек футболи ўляпти, деган фикрларни эшитмоқдамиз. Сиз маҳаллий мураббий сифатида қандай қарайсиз? 

- Тўғриси кеча майдон ҳолатини кўриб ачиндим. Майдон янгиланганда биринчи келиб ўйнагандик. Икки йил ичида бундай ҳолатга тушиб қолгани ачинарли. Шароитларни тўғирлатишимиз керак. Секейра ёки Хюистранинг гапларини муҳокама қилмайман. Лекин кимдир қаердадир хато гапиргандек туюлди . Шароитларни гапиришгани яхши. Лекин мисол келтириш ноўрин.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика