UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  9 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.


- Бугун сифатли ўйин бўлиши учун барча нарса шай эди: майдоннинг ҳолати, об-ҳаво. Ўйинга келадиган бўлсак, кўп вазият ярата олмадик-ку, аммо 1 гол уриб, ғалабани ушлаб қолиш учун етарли бўлди. Ўз навбатида хатосиз ўйнадик. "Бухоро"ни ҳам таъкидлаш керак, яхши жамоа шаклланибди. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларда ижобий натижа учун қаттиқ ҳаракат қилади. 

Бугунги ўйинда йигитларга натижа учун ўйнаш кераклиги таъкидланганди. Кўрдингиз, гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларда ўйнадик, иккинчи голни уриш учун яхши имкониятларга эга бўлгандик, аммо буни амалга ошира олмадик. Ғалаба учун тузилган режамиз амалга ошди. Оғир ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. 

- "Насаф"да ҳар йили таркибда янгиланиш бўлмоқда. Сифатни ушлаб қолиш қийин бўлмаяптими?

- Таъсир қилади. Янги футболчиларнинг жамоа талабини тушуниб олиши учун вақт керак. Бу унчалик катта муаммо олиб келмайди. Таркибда ўзгаришлар катта эмас, асосий футболчиларни сақлаб қолганмиз. Йигитлардан доимо сифатли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз.

- Жамоангиз "Олимпик"дан кейинги энг ёш жамоа бўлиб турибди.

- Ушбу футболчиларни ёш деб бўлмайди. Улар ёшлигидан таркибда, катта тажриба олиб келмоқда. 22 ёшли футболчиларни ёш десак, хато қилган бўламиз. Катта лигаларда 17-18 ёшли футболчилар хотиржам футбол ўйнамоқда. 

- "Бухоро"дан қайси футболчини таркибингизга олган бўлардингиз?

- Жамоа ҳужумини уюштиришда Иминов бошқалардан ажралиб турибди. Майдонни кўра билиши, паслари жуда яхши. Буни биз унинг олдинги ўйинларида ҳам кўргандик. Бугун ҳам бунга амин бўлдик. Жамоа ёмон эмас. Бугун улар бизга жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Тўпни бемалол ушлаб туриши, қўрқмай ҳужумга бориши - жамоанинг катта ютуғи. 

- Бугун ўзингизнинг оптимал таркибингизни туширдингизми?

- Жароҳатлар ҳалақит қилмаса, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бугун ҳам сўнгги ўйиндаги таркибни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Норчаев "Насаф"дан кетганидан кейин ҳужумни якунлашда муаммо бор. Мана кетма-кет иккинчи ўйиндирки ҳимоячи ҳал қилувчи голни урмоқда. Ҳужумчиларнинг гол ура олмаётгани сизни хавотирга солмаяптими?

- Албатта, хавотирга солмоқда. Ушбу мавсумда тўртта расмий ўйин ўтказдик, аммо ҳужумчиларимиз гол ургани йўқ. Футболни 11 киши ўйнайди. Стандарт вазиятларда асосан ҳимоячилар гол уриши керак бўлади. Бу борада ишлаяпмиз. Камчиликларни балки, шу орқали ёпишга ҳаракат қиляпмиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика