“Ростов” япониялик футболчини ўз сафига қўшиб олди

9 июл 2020, 07:51
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Токио” клуби ярим ҳимоячиси Кенто Хасимото фаолиятини “Ростов”да давом эттиради. 26 ёшли футболчи ростовликлар билан 4 йиллик келишув имзолаган.

Таянч ярим ҳимояси асосий позицияси ҳисобланган Кенто Хасимото “Токио” сафида 165 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Япония терма жамоаси сафида эса 7 та ўйинда қатнашган.

Трансфер суммаси ошкор этилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Ростов” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›