Роналду "Ювентус"га ўтганидан сўнг миллион киши "Реал"дан "юз ўгирди"

Aslanov Jasurbek
12 июл 2018, 18:14
10 июль куни Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Реал"дан "Ювентус"га ўтди.

"Кекса синьора" бу харид учун "Қироллик клуби"га 112 млн. евро тўлаб беришига тўғри келади.

Ушбу трансфердан сўнг "Реал"нинг "Твиттер"даги ўқувчилари сони камайди. 2 кун ичида "қаймоқранглилар"нинг 1 млн. ўқувчиси улардан "юз ўгирди". Энди "Реал"нинг "Твиттери"да 30 млн. фолловер бор ва ушбу кўрсаткич клублар ўртасидаги энг яхшиси.

"Ювентус" эса аксинча, ўқувчилари сонини кўпайтириб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As