

"Кекса синьора" португалиялик ҳужумчи трансфери учун 112 млн. евро сарфлайдиган бўлди.
Ушбу трансфер амалга ошишидан 2 кун ўтиб, туринликлар ижтимоий тармоқларда катта ўсишга эришди. 48 соат ичида клубнинг саҳифаларидаги обуначилари сони кескин ошди. 10-12 июль кунларида "Ювентус"нинг "Инстаграм"даги ўқувчилари сони 1,4 млн. кишига кўпайди.
| Криштиану Роналду "Ювентус"га ўтганидан сўнг "Ювентус" ижтимоий тармоқларидаги ўсиш | |
|---|---|
| Ижтимоий тармоқлар | Янги ўқувчилар сони |
| Инстаграм | 1,4 млн. |
| Твиттер | 1,1 млн. |
| Фейсбук | 500 минг |



