Роналду "Ювентус" директорларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган
09 окт 2020 23:30
Янгиликлар
Роналду "Ювентус" директорларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ёқимсиз воқеанинг иштирокчисига айланган.
3 октябрь куни "кекса синьора" матбуот хизмати жамоанинг 2 вакилида коронавирус аниқлангани, шу туфайли клуб изоляцияга олинишини эълон қилди. Таъкидланишича, инфекцияга чалинганлар на ўйинчилар, на техник ходимлар бўлган.
Бир муддат футболчиларга карантин ҳудудидан чиқишга рухсат этилмаган. Табиийки, бу португалиялик юлдузга ёқмайди. Чунки у ўз терма жамоасининг Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишни хоҳлаган эди.
Натижада, Роналду "Ювентус" директорлари билан балан овозда тортишади ва меҳмонхонани тарк этади. Шундан кейин Пауло Дибала, Хуан Куадрадо, Данило, Родриго Бентанкур ва Мерих Демирал сингари ўйинчилар ҳам ўз терма жамоалари сафига жўнаб кетишган.
Фикрлар