Роналду Жеконинг трансферини маъқуллади (Corriere dello Sport)
28 авг 2020 21:00
Янгиликлар
Роналду Жеконинг трансферини маъқуллади (Corriere dello Sport)
"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.
Corriere dello Sport нашри маълумотига кўра, "Юве" форварди Криштиану Роналду босниялик футболчининг трансферини маъқуллаган.
Айни пайтда, "кекса синьора" мутасаддилари 34 ёшли форварднинг агентлари билан музокара олиб боришмоқда. Жеко янги жамоасида бир мавсум учун тахминан 7,5 миллион евро миқдорида маош олади.
Олдинроқ Турин клуби раҳбарияти Эдин Жеко учун Сами Хедирадан воз кечишга тайёрлиги тўғрисида хабар қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар