UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  24 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

Роналду: "Ҳозирги ёшлар танқидни қабул қила олишмайди" Янгиликлар

Роналду: "Ҳозирги ёшлар танқидни қабул қила олишмайди"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадошларига берган маслаҳатлари ҳақида гапирди.

"Етук футболчилар, ёши каттароқ футболчилар ҳар доим ёш футболчиларга ёрдам бера олади. Тўғри, бунинг ўнғайсиз жиҳатлари ҳам бор. Масалан, Мен маслаҳат бераман, лекин сиз амалда қўлламасангиз, бир пул.

Сиз кун бўйи ким биландир гаплашишингиз мумкин. Агар унда жўяли фикр бўлмаса, бирор ўзгариш бўлиши қийин. Ёдимда, 18, 19, 20 ёшимда мен билан ёши каттароқ футболчилар суҳбатлашишарди.

Мен ўзимга шундай дердим: "Криштиану, ўз устингда ишлашинг кераклигини биласан. Улар сендан кўра кўпроқ нарсани билади, сендан кўра тажрибалироқ". Улар кўп нарсаларни бошдан кечирган.

Бироқ ҳозирги ёшлар танқидни қабул қила олишмайди. Буни футболчиларимизга нисбатан эмас, умуман олганда, барчага нисбатан айтяпман. Чунки менинг ҳам болаларим бор, нима ҳақида гапираётганимни яхши биламан. Баъзида бироз қаттиқроқ муносабатда бўлсангиз, улар бунинг аксини қиладилар. Суҳбат давомида мувозанатни тўғри ушлашингиз керак.

Менинг фикримча, асосийси, ҳамма нарса чин юракдан гапирилиши лозим. Сиз ўзингиз билан фахрланишингиз керак, ойнага қаранг ва айтинг: "Қулоқ сол, мен боримни бердим". Буни ҳаммамиз бажаришимиз шарт деб ўйлайман.

Янги йилда янги саҳифани варақлаяпмиз. Бизда ғалаба қозониш учун кўп нарса бор. Бунга ишонишимиз керак, аксинча бўлса, даҳшатли тушга айланади.

Шахсият — бу асосий нарса. Биз ёрдам бериш учун шу ердамиз. Агар кимдир менинг ёрдамим, қўллаб-қувватлашим, маслаҳатимга муҳтож бўлса, мен энг биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзаман. Аммо ёрдамим керак бўлмаса, ўз ишинг билан шуғулла, ўзлигингни англа ва жамоага қўлдан келганча ёрдам бер дейман, — деди Роналду.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика