Роналдо: "Бензема – "Олтин тўп" учун курашда фаворит"
14 окт 2021 21:38
Янгиликлар
Роналдо: "Бензема – "Олтин тўп" учун курашда фаворит"
"Реал Мадрид" собиқ ҳужумчиси Роналдо "Олтин тўп"ни "қироллик клуби"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема олишига ишонишини айтди.

"Наздимда, "Олтин тўп" учун курашда Бензема – фаворит. Карим – сўнгги 10 йил давомида йиртқич бўлиб келди. Энг муҳими – у чемпион. Сиз шундай ҳисобламайсизми?", – деди бразилиялик афсона.
33 ёшли Бензема жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирларда 10 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар