"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди
20 ноя 2025 11:56
Янгиликлар
"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди
"Реал"нинг аргентиналик вингери Ямалнинг иқтидорини тан олди.
"Реал" 18 ёшли вингери Франко Мастантуоно уни "Барселона" аъзоси Ламин Ямаль билан таққослашлари ҳақида фикр билдирди.
"Ламин ҳозирда яхшироқ ўйнамоқда, ажойиб даражада ўзини кўрсатмоқда. Мен "Реал"га эндигина келдим ва мослашиш давридаман. Умид қиламанки, бу тез бўлади ва мен киришиб кетаман. Мадриддаги тарихим узоқ бўлишини, "Барселона"га қарши сўнгги ўйиндаги каби кўплаб ўйинлар бўлишини истайман. Бу ажойиб эди", – деди Мастантуоно.
Мастантуоно ушбу мавсум барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди, аммо у "Реал"даги ёрқин онлари олдинда эканига ишонади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар