

У ҳозирда мазкур давлатда уй қамоғида сақланмоқда. ESPN манбасига кўрса, 40 ёшли футболчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса, августда озодликка чиқарилади.
Судда Роналдиньо ўзи ва акасига сохта ҳужжатларни тайёрлашда бразилиялик тадбиркор Вилмондес Соуза Лирия ёрдам берганини тан олган.
Собиқ ўйинчи озодликка чиққанидан кейин ҳар ойда жарима тўлаши ва хатти-ҳаракатлари тўғрисида тегишли идораларга ҳисобот бериб боришга мажбур бўлади.
Хабарда келтирилишича, Роналдиньо Бразилияни бир умрга тарк этмоқчи. У акаси билан Кастельдефельс шаҳридаги (Испания) уйга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Айнан шу шаҳарда Лионель Месси, Луис Суарес ва “Барселона”нинг бошқа аъзолари ҳам истиқомат қилади.



