Ромеу: "Барселона" қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмайман, аммо бундан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
16 мар 2017, 14:16
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу унга "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақидаги маълумотга фикр билдирди.

"Барселона" қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмайман, аммо бундан хурсандман. Шахсан мен билан ҳеч ким боғлангани йўқ. Ўйин сифатларим бўйича "Барселона"га фойда келтиришим мумкин. Айни дамда ҳаётимдаги энг яхши дамларни ўтказяпман. Ўзимни клубда муҳим инсон сифатида ҳисоблаяпман ва жамоадошларимнинг ҳурматини ҳис қиляпман" - дейди Ромеу.

Ромеу 2010-2011 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo