

Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг Твиттрдаги саҳифасида маълум қилди.
Манба хабарига кўра, клублар мазкур трансфер борасида келишувга эришиш арафасида. Футболчининг агенти шахсий келишувни тасдиқлашга улгурди ва у 2023 йилга қадар амалда бўлади. Яқин соатларда футболчининг трансфери эълон қилиши кутилмоқда.
2020-2021 йилги мавсумда Жеко “Рома” таркибида барча турнирларда 38 марта майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоани тарк этиб, “Челси” билан шартнома имзолаганди.



