

"Бизда мавжуд бўлган турли хил хусусиятларга эга футболчилардан фойдалана билиш муҳим. Ўйин давомида ҳужумчиларимиз учун рақиб майдонининг учдан бир қисмига етиб бориш қийинлашган пайт бўлди. Криштиану жарима майдончасида эканлигини ҳисобга олсак, Гонсалу Рамушнинг майдонга тушиши рақиб марказий ҳимоячиларининг ҳаракатларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин эди. Гол урилганидан кейин вазият ўзгарди. Хорватия кўпроқ таваккал қилишига тўғри келди, майдон марказида Модрич ва Ковачичнинг ўзаро боғлиқлиги кучайди. Бу бизга яна бир ярим ҳимоячи ва Хорватия терма жамоасининг кучли томонини назорат қилиш керак бўлган пайт эди. Биз Хорватияда таянч ярим ҳимоячиси йўқлигидан фойдаланиб, майдонда иккита ҳужумчига эга бўлдик – ўша лаҳзада бу бизга жуда зарур эди. Кейинроқ, Хорватия бизнинг дарвозамизга ҳужум қилиши керак бўлган вақтда эса бошқачароқ ҳимояланиш тузилмасига ўтиш фурсати келди", — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради Record нашри.
1/8 финал босқичида португалияликлар Испания терма жамоаси билан тўқнаш келишади.



