UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  7 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим" Янгиликлар

Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"

Суперлиганинг 18-туридан жой олган "Динамо" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Ричард Фрайдей ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Икки рақиб ўртасида яхши ўйин бўлди. Ўйин мувозанатини сақлашга ҳаракат қилдик, аммо афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйинни бой бергандан кўра, очко қўлга киритиш афзалроқ. "Пахтакор" ҳам ғалаба учун катта таваккал қилмасдан очко олишни маъқул кўрди, лекин ушбу учрашув биз учун яхши ўтди. Ҳар ҳолда, ютқазиш яхши бўлмасди.

Гол бўлган вазиятда шунчаки "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим, кейин эса мен кутган ҳодиса юз берди. Мен фақатгина унга прессинг қилишга уриндим", деди нигериялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Фрайдей учрашувнинг 19-дақиқасида "Пахтакор" дарвозабонининг тўпга чиқишда йўл қўйган қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очганди.

ИНТЕРВЬЮ ВИДЕОСИ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика