

"Бавария" клубига ўтган 19 ёшли истеъдод соҳиби ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Португалия терма жамоасидан чақирув олган Ренату Саншеш бу сафарги йиғинда қатнаша олмаслиги ойдинлашди. Шифокорлар унга буни тақиқлаб қўйишди.
Саншеш оёқ мушакларида оғриқ сезаётгани сабабли ҳали сафга қайтишга тайёр эмас. Португалия футбол иттифоқи футболчининг ҳолатини тўғри тушунди ва Саншешга тикланиш учун имконият берди.



