

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 26 ёшли португалиялик муддатидан аввал (ижара мавсум сўнггига қадар мўлжалланган эди) ПСЖга қайтади.
Аммо, Саншеш парижликларнинг ҳам режаларига кирмайди ва катта эҳтимол яна ижарага юборилади. Ўйинчини шунингдек "Галатасарой"га ҳам таклиф этишгани ҳақида хабарлар бор.
Ренату Саншеш жорий мавсум "Рома" таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



