"Рома" ПСЖнинг яна бир футболчисини таркибига қўшиб олди
16 авг 2023 18:51
Янгиликлар
"Рома" ПСЖнинг яна бир футболчисини таркибига қўшиб олди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ижара ҳуқуқи асосида "Рома" сафига бориб қўшилди.
Келишувда маълум талаблар бажарилган тақдирда римликлар футболчини тўлиқ сотиб олишга мажбур бўлиши белгилаб қўйилган. Бу амалга ошиши учун португалиялик "Рома" сафида белгиланган миқдорда ўйинларда иштирок этиши зарур. Маълумотларга қараганда, тўлиқ трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ўйинчи ўтган мавсум 27 та баҳсда 2 та гол урган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар