"Реал"нинг яна бир футболчиси сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
18 июн 2020, 20:50
Испаниялик хавбек Иско жароҳат олди, дея хабар бермоқда мадридликлар матбуот хизмати.

28 ёшли футболчи ўнг оёғида оғриқ ҳис қилмоқда. У 3 ҳафтага яқин муддатини лазаретда ўтказиб юбориши мумкин. Иско жорий мавсум клуб либосида 21та ўйин ўтказди ва 2+2 натижага эришди.

Аввалроқ, Гарет Бэйл ҳамда Лукас Васкес жароҳатлангани маълум бўлганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: RMCF