UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

"Реал"да ўйнаган энг омадли испан қўшиқчиси ҳақида биласизми? Янгиликлар

"Реал"да ўйнаган энг омадли испан қўшиқчиси ҳақида биласизми?

Таъсирли воқеа.

Биз Хулио Иглесиасни Испаниянинг энг таниқли қўшиқчиларидан бири сифатида биламиз, аммо ҳамма ҳам уни "Реал" дарвозабони бўлганини эслолмайди.

Хулио болалигида спорт фаолияти тўғрисида жиддий бош қотирган – ёш испаниялик футбол даромад манбаи эканлигини тушуниб етади. У спорт оламида муҳим шахс бўлишни орзу қилар, ўзини "Реал"нинг асосий ўйинчиси сифатида кўриб, жамоа билан кўплаб кубокларни ютишини тасаввур қиларди. Ҳа, 16 ёшдан 20 ёшгача дарвозабон сифатида ўйнаган Иглесиас чиндан ҳам истеъдодли футболчи эди.

Испан 16 ёшида "Реал Мадрид" академиясида пайдо бўлди. Клуб бу даврда ҳақиқатан ҳам ажойиб дамларни ўтказаётган эди, чунки кетма-кет беш марта Европа чемпионлари кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси) совринини ютганди. Кўпчилик "Реал"да ўйнашни орзу қилади, Хулио эса бундай имкониятга эга эди. Мураббийлар Иглесиас жуда қобилиятли дарвозабон эканлигини ва уни ёрқин келажак кутаётганини тахмин қилишарди. Эҳтимол, фожиали воқеа бўлмаганида, биз Хулиони буюк қўшиқчи сифатида билмаган бўлардик.

1963 йилнинг 22 сентябрида Хулио Иглесиас даҳшатли автоҳалокатга учради ва кейинги икки йилни шифохонада ўтказди: шифокорларнинг айтишича, у мўжиза туфайлигина тирик қолган. Воқеа натижасида Хулионинг ўнг оёғи синган, умуртқа поғонаси ва юзининг чап томони жиддий жароҳатланган. Бундай жароҳатлардан сўнг, майдонга қайтишни фақат орзу қилиш мумкинлиги маълум бўлади – Иглесиас эндиликда юриш учун қаттиқ курашишига тўғри келган.

"Дастлаб қўрқувни ҳис қилдим. Атрофимдаги одамларнинг юзига қараб, вазиятни тушунишга ҳаракат қилдим: омон қоламанми ёки йўқми, деб ўйлардим. Кейинчалик яшаб кетишимни билганимда, бундан кейин қандай яшашни ўйлай бошладим... Менга одамларнинг илиқ муносабатлари, мулоқот етишмасди ва қўшиқ ёзиб, гитара чалиш орқали буларни қидира бошладим..." – дея эслайди Хулио.

Айнан шу қўрқинчли даврда у қўшиқлар учун мусиқа ва сўзлар ёзишни бошлади. 

Хулио ўзи ҳақида шундай дейди: "Мен қўшиқчи бўлиб туғилмадим, мен унга айландим". 

Шундай қилиб, фожиали воқеа бизга ўз даврининг энг буюк қўшиқчиларидан бирини тақдим этди.

1989 йилда Хулио гастрол сафари билан Москвага боради. Ўшанда сафар олдидан қўшиқчи, уни Лев Яшин билан учраштиришларини илтимос қилади. Айнан совет дарвозабони Иглесиаснинг кумири эди. 

Учрашув жуда ҳаяжонли ўтган ва Хулио бир мунча вақт ҳаяжондан ўзига келолмай, Яшиннинг қўлларини ушлаб, ўпган.

  

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика