

Алькарас ушбу суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.
"Катта раҳмат!" — дея сурат остига изоҳ қолдирди теннисчи. Винисиус эса постни ўз саҳифасида улашиб, "менинг биродарим" дея ёзиб қўйди.

22 ноябрь куни Алькарас Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган ATP Якуний турнирида ғолиб чиқди. Финалда у германиялик Александр Зверевни 6:2, 7:6 (9:7) ҳисобида мағлубиятга учратди. 2026 йилги мавсумда Карлос, шунингдек, Australian Open мусобақасида ҳам зафар қучган.



