

"Реал Мадрид" клуби 21 ёшли ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолаш ниятида. Marca нашрининг хабар қилишича, клуб ўйинчининг ажойиб ўйинлари сабаб унга янги битим тақдим қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Винисиуснинг маоши йилига 3.5 млн еврони ташкил қилса, янгиланган келишувга кўра бу рақам 10 млн еврога етади.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниорнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.



