UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Olamsport: Руслан Чагаевнинг таваллуд куни, Хабибнинг миллионлаб мухлислари кўз ёш тўкади ва бошқа хабарлар  0 01:56АПЛ. "Лидс" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди  2 01:36А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади  237 00:55Бруну: "Буни кутмагандим"  0 00:34"France Football" футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳужумчини аниқламоқда  5 00:11АПЛ. 0:0 қайд этилган учрашувда рекорд қайд этилди  7 23:57Мбаппе: "Рэшфорд - АПЛдаги энг хавфли ҳужумчилардан бири"  2 23:25Шомуродов - А Серияда асосий таркибда майдонга тушаётган илк ўзбекистонлик!  21 23:13Бруну ПСЖга қарши ўйинда МЮнинг сардори бўлади  5 22:34Жанжалларга бой бўлган Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  12 22:32Карикатура: "Ливерпуль" ван Дейксиз соврин юта оладими?  3 22:12Куман "Барселона"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятларини баҳолади  4 21:50Матип "Аякс" билан ўйнаши сўроқ остида турибди  1 21:45Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим"  21 21:35Ислом Исмоилов: "Футболчиларимизга биздан яхши жамоалардан таклифлар бўлса кўриб чиқамиз"  1

"Реал" ҳам, "Барселона" ҳам ушбу трансфер ойнасида ҳозиргача умуман янги футболчи сотиб олишмади. Қандай қилиб? Янгиликлар

"Реал" ҳам, "Барселона" ҳам ушбу трансфер ойнасида ҳозиргача умуман янги футболчи сотиб олишмади. Қандай қилиб?

Испаниядаги ғайритабиий трансфер ойнаси ҳақида.

Футбол дунёси ҳар йили испан грандларининг янги ўйинчилар учун миллионлаб маблағни сарфлашига ўрганиб қолган эди. Шу сабабли, "Реал" ва "Барса" нинг бу трансферлар ойнасидаги сукунати кўпчиликнинг эътиборини тортди. Биз, испан грандларидан бу трансфер ойнасида катта трансферларни кутиш керакми?, -деган саволга жавоб излаймиз.

"Реал Мадрид"


"Қаймоқранглилар" ҳалигача бирор ўйинчини харид қилишмади. Сабаб нимада?

Ҳимоя чизиғи ҳақида гапирадиган бўлсак. Мадрид клубига янги ҳимоячи керак эмасдек кўринади, уларда шу сиз ҳам ҳимоячилар етарли. Ўтган мавсумда қироллик клуби Испания чемпионати доирасида бор йўғи 25та гол ўтказди. Бу кўрсаткич бўйича охирги 7 мавсум давомида энг кам гол ўтказиб келаётган мадриднинг бошқа клуби "Атлетико"ни ортда қолдирди.

Кўпчилик тушуниб турибдики, жамоанинг юраги 34 ёшли Серхио Рамоснинг фаолияти ҳам охирлаб бормоқда. Шунга қарамай, ҳозирча Рамос юқори даражада ўйин кўрсатиб келмоқда. Умуман олганда, пандемия шароитидаги молиявий қийинчиликлар туфайли ҳимоя чизиғида "янгилаш" ишларини бироз ортга сурса ҳам бўлади.

Қироллик клубига ҳужум чизиғини кучайтириш ортиқчалик қилмаган бўлар эди. Роналду жамоани тарк эткандан сўнг жамоа сезиларли даражада кам гол урмоқда, ЛаЛиганинг охирги мавсумида "Реал" 70 гол уришга эришди, португалиялик ҳужумчи билан бу кўрсатгич 100-120 та га етган эди.
Аммо, "қаймоқранглилар" ҳужумчи сотиб олишга интилаётгани йўқ. Нега?

Биринчидан, "Реал" таркибида Эден Азар бор, белгиялик футболчи ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳатда ўтказган бўлса ҳам (ЛаЛигада 1085 дақиқа ўйин амалиёти) унинг юқори даражадалиги аниқ. Эден Азар кўп жароҳат олмайдиган бўлса, амалдаги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатиши мумкин. Азар жамоани етакчиси бўлиши кутилмоқда. Бўлмаса нега 100 миллион сарфланди?

Шу билан бирга, ўткан мавсумни жароҳатда ўтказган Марко Асенсио тикланиш жараёнида. Зидан қўл остида у ҳар доим омадли ўйин кўрсатган, шу сабабли уни қайтиши жамоани сезиларли равишда кучайтиради.

Учинчидан, "Реал Сосьедад" жамоасида 7та гол, 9та асист қайт этган ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ҳам ижарадан "Реал" таркибига келиб қўшилди. Зиданнинг 4-3-3 схемасида у чап қанот яримҳимоя ёки ўнг қанот ҳужумчиси ўрнида яхши ўйин кўрсатиши мумкин.

Албатта, жамоа ҳужумчиси Карим Бензема ўткан мавсумда ажойиб ўйин кўрсатиб 27 гол ва 11 асистни ўз ҳисобига ёзганини таъкидлаш лозим. Агарда, Каримга ўринбосар сифатида "9" лик ҳужумчи керак бўлса, унда номзодлар етарли. Улар ўткан мавсумда 3тадан голга муаллифлик қилган Люка Йович ва Мариано Диас.



"Барселона"


Каталонияликларда вазият бирмунча оғир. Ракитич ва Видални жуда арзонга сотишга мажбур бўлган клуб ҳозирда янги трансферлар учун пул изламоқда. Бу нарса кўк-анорранглилар раҳбариятининг ҳаракатларидан шундоқ кўриниб турибти.

Баварияга қарши "8:2" ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, Бартомеу жамоада қоладиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди. "Тер Штеген, Лангле, Де Йонг, Семеду, Дембеле, Гризманн - бу ўйинчилар билан биз янги жамоани қурамиз, улар узоқ йил клубда қолади",-деди Бартомеу

Бироқ, ҳаммаси силлиқ кечмади. Раҳбарият Семедуни сотишга қарор қилди. Бу эса Мессининг жамоада келажак қуриш учун ҳеч қандай режа ва лойиҳа йўқ деган фикрининг исботи эди. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Биринчидан "Барселона" уч йил олдин 35 миллион еврога харид қилган португалияликни бор йўғи 30 миллион еврога (бунуслар билан яна 10 миллион евро) сотди. Иккинчидан, қандайдир 18 ёшли, профессионал футболда бор йўғи 10та ўйин ўтказган футболчи учун 40 миллион тўлаган Вулверҳемптон клубига. Бу аҳмоқликми ёки жамоа сиёсати? Тўгри, "Барселона"нинг ҳозирги бюджети ҳавас қиладиган аҳволда эмас, зудлик билан пул керак. Лекин, улар кўпроқ талаб қилишса ҳам бўлар эди.

Бу вазиятни маоши кўп футболчиларни бюджетни тежаш мақсадида жамоадан кетказилди дея талқин қилиш мумкин. Лекин, Семедунинг маоши клубнинг бошқа етакчилага қараганда сезиларли даражада паст эди. Шу сабабдан бундай нархга жамоадан кетказиш унчалик ҳам ақлли қарор эмас. Тасодифми йўқми, кўк-анорранглилар Семедуни айнан Депайни сотиб олиш учун зарур маблағга сотишди. Аммо бу трансфер амалга ошмади. Лион президенти ҳам Бартомеунинг Депай трансферига қурби етмаслиги ҳақида гапирганини тасдиқлади.

"Реал Мадрид" каби "Барселона"да ҳам сарф ҳаражатсиз таркибни кучайтириши бўлган футболчи бор. Бу ижарадан қайтган Филиппе Коунтиньо. Бразилияликни сотиш иложсиз ва бундан мантиқ ҳам йўқ. Футболчи мавсум олди ўйинларида ўзини яхши кўрсатди. 3 ўйинда 2 гол ва 2 асист. Куман Коунтиньони ҳужум чизиғида эмас бироз орқароқда ўйнатади. Шу сабабли унинг ўйини очилиб кетишини таҳмин қилса бўлади.

Суареснинг "Барса" дан кетиши кутилган эди. Жамоа ундан юқори маоши туфайли қутилишга мажбур бўлди. Суарес клубни кўз ёшлар билан тарк этди. Клуб афсона билан яхши хайрлашмади. Ҳозир бу ҳақида эмас.

Жамоанинг янги мураббийи Роналд Куман ҳужумчи сифатида аслида соф ҳужумчи бўлмаган Гризманни ўйнатади. Айтайлик, Гризманн жароҳат олди. Тўгри француз жароҳатга мойил эмас. Тасаввур қилайлик, шундай ҳолат юз берди. Олдинда муҳим учрашув кутиб турибди. Антуанга ким ўринбосар бўлади? Брейтуейт, Тринкао, ёки Ансу Фати? Тушунарсиз ҳолат.

Барселона бу вазиятда фақат ёш ўйинчиларни харид қилиши мумкин. Аммо ёш футболчилар жамоани олдинги даражага кўтара олиши сўроқ остида.



"Атлетико Мадрид"


"Матрасчилар"га ҳужумда янги ўйинчилар керак. Ўтган мавсум ҳужумдаги кўрсаткичлари "дахшат" : 38 турда бор йўғи 58 гол. Симеоне қўл остида мадридликар бунчалик ёмон натижани ҳали қайд этишмаган эди. Охирги йилларда ҳужумчиларга сарфланган миллионлаб маблағлар ўз натижасини бергани йўқ. Ўтган ёзда "Атлетико" 90 миллион сарфлади, буларнинг бор йўғи 7 миллиони дарвозабон Иво Грбичга, қолган 83миллион эса Мората (56 млн) ва Карраскога (27) сарфланди. Жамоа тўпурари бўлган бўлса ҳам Мората жамоани тарк этди. Хабарларга кўра у ўз хоҳиши билан жамоани тарк этган.

Мората ўрнига жамоа Луиз Суаресни харид қилди. Каванининг эҳтимолий трансферига ҳам Симеоне қарши эмас. Ҳужумчининг Суарес билан яхши муносабати ҳам бу трансфер амалга ошишида рол ўйнаши мумкин.
Маълумки, ўрта ёшли кучли футболчини харид қилиш жуда қиммат, ёш футболчини харид қилиш эса жамоани кучайтириши сўроқ остида. Шу сабабли жамоа Суаресни харид қилиш вариантини танлади. Уругвайлик ҳужумчи жамоага деярли текинга тушди (бонуслар билан бор йўги 6 миллион). Кавани эса эркин агент ҳисобланади. Ҳужумчига бўлган кучли эҳтиёж сабаб "Атлетико"ни Суареснинг маоши ҳам қўрқитгани йўқ.

Албатта, "Атлетико" ўртамиёна ўйинчиларни ҳисобга олмаганда бирор бир футболчини сотгани йўқ. Сотилиши керак бўлган ўйинчилар бўлишига қарамай жамоа шошаётгани йўқ. Бунинг сабаби пандемия нафақат испан клубларига, балки барча клубларга ҳам зарар етказди.



championat.com сайтидан Жалолхон Иноғомхўжаев таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
25 сен 16:01:35
Nodirbek Real Madrid
umid davala фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гаматикага эътибор беринглар Админжонлар.Мақолада хатолар жуда кўп.
Нима дегани у "Гаматика"))
+2   
25 сен 15:42:12
Эрнесто Че гевара
Барселона футболчилари ва мухлислари бирлашадиган вакт келди. Хакикат бу йил огир булади. жамоа жуда катта танкд ва муаммоларни бошдан кечиради. Жамоани ташлаб кетмаслик керак. Мессини охирги твити ёкимсиз. у шахсий карашларини клубдан устун куймаслиги керак. Клуб суаресни афсоналардек кузатиб куйди. Мессини узи хам жамоани мувозанатдан чикаришга харакат килаётгандек гоё
   
25 сен 19:37:44
Suhrob Imomov
Yaxshi maqola bupti, raxmat!
   
25 сен 16:52:41
Sardorbek...Real Madrid
Nodirbek Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима дегани у "Гаматика"))
Gramatika demoqchi bo'gan shekili
   
25 сен 16:07:00
FC_BARCELONA_UZ
"Chunib turibdiki"mish, shevadamas adabiy tilda yozinglar iltimos.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика