"Реал" сўнгги 4 ўйиннинг 3 тасида мағлуб бўлди
30 янв 2021 23:31
Янгиликлар
"Реал" сўнгги 4 ўйиннинг 3 тасида мағлуб бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 21-турида "Леванте"га мағлуб бўлди (1:2).
9-дақиқада Эдер Милитао майдондан четлатилгани туфайли "қаймоқранглилар" ўйин якунига қадар 10 киши бўлиб ўйнашди.
Шу тариқа Мадрид клуби барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 4 ўйиндан 3 тасида мағлуб бўлди. Зинедин Зидан жамоаси бунга қадар 14 январь куни Испания Суперкубогининг 1/2 финалида "Атлетик Бильбао"га (1:2), 20 январь куни мамлакат кубогида "Алькояно"га (1:2) имкониятни бой берган эди.
Маълумот учун, "Реал" Испания чемпионатининг кейинги турида "Уэска" билан ўйнайди. Айни пайтда "қироллик клуби" Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар