"Реал" қила олмаган ишни "Барселона" олтинчи марта амалга оширди

Mirjalol Normatov
3 фев 2023, 00:35
"Барселона" ЛаЛиганинг дастлабки даврасида 50 очко жамғарди.

Каталония клуби ўз тарихида олтинчи марта бундай ишни амалга оширмоқда. Бунга қадар 2008/09, 2010/11, 2012/13, 2013/14 ва 2017/18 йилги мавсумларда "Барселона" дастлабки даврада 50+ очко жамғарганди.

Ундан ташқари, 2013/14 ва 2020/21 йилги мавсумларда "Атлетико" дастлабки даврада 50 очко тўплаган. Ҳозирча бошқа бирор жамоа бундай натижа қайд этгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›