

"Қироллик клуби" вакиллари 23 ёшли футболчини 8 сентябрь куни Англия ҳамда Испания ўртасида ўтказиладиган Миллатлар лигаси ўйинида кузатишмоқчи.
"Реал" ёзги трансфер ойнасида Стерлинг борасида таклиф юбормоқчи эмас, аммо футболчи билан боғлиқ вазиятни январгача кузатмоқчи.
Стерлинг жорий йилнинг июнь ойида "Сити" раҳбарияти билан иккита учрашув ўтказди, бироқ томонлар янги шартнома борасида келиша олишмаяпти.
"Реал" жорий йилнинг баҳор фаслида Стерлингга қизиқиш билдирган эди.



