"Челси"да Стерлингдан 7-рақамини олиб қўйишди. Футболчининг ўзи ҳам кетишга жамоа қидирмоқда
22 авг 2024 16:23
Янгиликлар
"Челси"да Стерлингдан 7-рақамини олиб қўйишди. Футболчининг ўзи ҳам кетишга жамоа қидирмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби Рахим Стерлинг билан имкон қадар тезроқ хайрлашмоқчи.
Стерлингдан 7-рақамини олиб қўйишди ва клубнинг янги футболчиси Педру Нетуга топширишди. Эътиборлиси, бир неча кун аввал "Сити"га қарши ўйинда португалиялик 19-рақамли футболкада майдонга тушганди.
Рахим охирги вақтларда уйда, индивидуал тарзда шуғулланмоқда. "Ман Сити"га қарши баҳсда у ҳатто қайдномага ҳам киритилмади.
Саудия Арабистонидан таклиф борлигига қарамай, Стерлинг оиласи қулайлиги ва Англия терма жамоасида тўп тепиш ниятида эканлиги сабабли Осиё томон ошиқмаяпти. Шу сабабли, Рахим АПЛнинг бошқа бир клубига кўчиб ўтишни истамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар